Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Қутқарув хизмати бошқармаси” давлат корхонаси томонидан 2022 йилнинг 1 ярим йиллиги якуни бўйичаамалга оширилган ишлар бўйича
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилиниб, бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгиланган Дастур тасдиқланди.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Тошкент шаҳар ҳудудий Дастури талаблари Қутқарув хизмати бошқармаси раҳбарияти томонидан шахсий таркибга етказилиб, унинг мазмун-моҳияти доимий равишда тушунтириб келинмоқда.
Бошқарма раҳбарияти томонидан ушбу Дастур ижроси бўйича Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар бошқарма ходимларига таништирилиб келинмоқда.
Қутқарув хизмати бошқармаси иш спецификаси ва бошқарма зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётига хавф солувчи вазиятлар юзага келганда тезкор ёрдам кўрсатиш бўйича бошқарманинг Қидирув-қутқарув гуруҳлари томонидан уй ичида қамалиб қолган, лифт ичида қамалиб қолган ҳамда бошқа нохуш вазиятларга тушиб қолган фуқароларга жойига чиққан ҳолда ёрдамлар кўрсатилиб, уларнинг ҳаётларини сақлаб қолиш ҳамда соғлиқларига зарар етишининг олдини олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди.
Шу билан бир қаторда Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбариятининг кўрсатмасига асосан Қутқарув хизмати бошқармаси томонидан мазкур Дастурга мувофиқ ишлар режа асосида олиб борилмоқда.
2022 йилнинг 1 январь кунидан 30 июнь кунига қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармасининг ”71 207-10-50” телефон рақамига Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари томонидан жами 8697 та қўнғироқлар бўлиб, шулардан 891 таси ёрдам сўраб мурожаат этилган қўнғироқлар бўлди.
891 та ёрдам сўраб мурожаат этилган қўнғироқлар бўйича бошқарманинг Қидирув-қутқарув гуруҳлари жойига чиқиб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирилишининг олди олинди ҳамда бошқа нохуш ҳолатларда беғараз ёрдам кўрсатилди. Булар:
Автомобиль ва бошқа транспорт воситалари автоҳалокатга учраганда уларнинг ҳайдовчи ва йўловчиларини автомашина ичидан чиқариб олиш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
|
- |
Чуқур жарликлар, сув қудуқларига тушиб кетган ёки баланд жойларда осилиб қолган, оғир жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни олиб чиқиш ҳамда тушириш. |
- |
Тананинг бирор аъзоси бирор жисмга кириб қолган ёки тана аъзосига бирор жисм санчилиб кириб қолган нохуш ҳолатлардан қутқариш. |
- |
Темир эшик қулфланиб, уй ичида қамалиб қолган ёш болаларни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. |
133 |
Темир эшик қулфланиб, уй ичида қамалиб қолган қария ва ногирон инсонларни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. |
109 |
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан бирга жиноятчилар беркиниб олган уйларнинг эшикларини очиб бериш. |
58 |
Лифт ичида қамалиб қолган фуқароларни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. |
11 |
Бошқа ҳар хил нохуш ҳолатларда кўрсатилган ёрдамлар. |
69 |
Темир эшик қулфланиб, уй ичида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин хавфни олдини олиш бўйича чиқишлар. |
342 |
Ёнғин ва сув тошқини содир бўлиши олдини олиш бўйича чиқишлар |
10 |
Аҳолини ёввойи ҳайвонлар ва илонлардан муҳофаза қилиш бўйича чиқишлар |
4 |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар ва туман бўлимлари хабарномалари бўйича чиқишлар. |
155 |
Жами: |
891 |
Тошкент шаҳар аҳолиси, меҳмонлари, корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан ёрдам сўраб, мурожаат этишлари учун бошқарманинг навбатчи-диспетчерлик қисмига телефон рақамини аниқловчи 3 та шаҳар телефон алоқаси ўрнатилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги барча коммунал хизматлари ва уларнинг авария-тиклаш хизматлари билан куну-тунлик алоқа ташкил этилиб, улар билан ҳар 1 соатда ахборот алмашиниб борилиб, содир бўлган авариялар бўйича ўзаро маълумот алмашиниб, уларни ўз вақтида бартараф этилиши назорати олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳридаги вазият, содир бўлган воқеалар ҳақида ҳар куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбариятига ҳисобот бериб келинмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг навбатчилик қисми ва Қутқарув хизмат бошқармасининг навбатчилик қисми ўртасида “Жиноятлар ҳақидаги хабарларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” ўрнатилган бўлиб, компьютер орқали келиб тушган хабарларнинг Қутқарув хизмати бошқармасига тегишлилиги бўйича бошқарманинг Қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилди, бошқа хабарлар эса таалуқлилиги бўйича тегишли хизматларга етказилди ҳамда уларнинг бажарилиши бўйича назорат олиб борилди. 2022 йилнинг 1 январь кунидан 30 июнь кунига қадар бошқарма компьютерига 83 та хабарлар келиб тушиб, уларнинг барчаси таалуқлилиги бўйича бажарилди.
Бошқарма томонидан Тошкент шаҳар аҳолиси, меҳмонлари, корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан аҳоли ҳаётига хавф солувчи ҳолатлар, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, нохуш ҳолатлар, ёнғин, авариялар, шу билан бир қаторда коммунал тизимлардаги авариялар ҳақида мурожаатларни қабул қилиш, фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган ёки содир бўлганда уларни бартараф этиш юзасидан Тошкент шаҳар худудидаги коммунал хизматларга қарашли авария-тиклаш хизматларининг ҳаракатлари мувофиқлаштириб келинмоқда.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрининг коммунал хизматлари, Ички ишлар бош бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари билан ҳамкорликда чақирув жойларига чиқилиб, бошқарманинг Қидирув-қутқарув гуруҳлари томонидан ушбу хизматларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида аҳоли хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида 2021 йилнинг 28 декабрь кунидан 2022 йилнинг 5 январь кунига қадар бошқарма шахсий таркиби куну-тунлик иш фаолият режимига ўтказилиб, фаолият олиб борди. Бошқарманинг барча махсус автотранспорт воситалари, қутқарув асбоб ускуналари “шай” ҳолатга келтирилди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг кўрсатмасига асосан 2022 йилнинг 1 январь кунидан 16 январь кунига қадар бошқарманинг раҳбар ва масъул ходимлари таркибидан тузилган 3 та гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрининг туман ҳокимликлари, коммунал хизматлар (совуқ сув, газ, электр тармоқлари, Тошиссиқуввати бошқармаси), ижтимоий объектлар (боғча, мактаб)да масъул ходимлар томонидан тунги навбатчилик олиб борилаётганлиги бўйича 1690 маротаба тунги ўрганишлар олиб борилди. Тунги ўрганиш натижаси бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбариятига ҳар куни ёзма равишда билдирги тақдим этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармаси ходимларининг янада малакасини ошириш мақсадида барча шахсий таркиби 2022 йил 04 февраль куни Яшнобод туманида жойлашган «Техногаранд» МЧЖга замонавий “Лифт қурилмаларини ўрганиш ва ишлаб чиқариш жараёни ” мавзусида ўқув семинар машғулоти бўйича ташриф буюришди.
Ташриф чоғида «Техногаранд» МЧЖ Сифат назорати бўйича директор ўринбосари Мирпўлатов М.М. ва Лифт ва эскалатор сервиси бўлим бошлиғи Мирсодиқов О.Р. томонидан «Техногаранд» лифт ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш, қурилмаларини ишлаш жараёни, қурилмаларининг таркибий қисмлари ҳақида Қутқарув хизмати бошқармаси ходимларига батафсил маълумот берилди.
Бундан ташқари, «Техногаранд» МЧЖ соҳа мутахасислари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати ходимлари ўртасида ўзаро билим кўникмалар алмашиб, лифт қурилмаларининг ишлаш жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган, инсон саломатига хавф соладиган ҳар қандай ҳолатларда ушбу замонавий лифт қурилмаларига шикаст етказмасдан очиш ҳамда фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича барча керакли билим ва кўрсатмалар соҳа мутахасислари томонидан кенг кўламли маълумотлар алмашилди.
Семинар ва ўқув машғулотлар суҳбат ва савол-жавоб тариқасида ўтказилди. Бошқарма ходимлари ўзларига қизиқарли бўлган саволларига «Техногаранд» МЧЖ бошлиқ ўринбосари Мирпўлатов М. М. ва Лифт ва эскалатор сервиси бўлим бошлиғи Мирсодиқов О.Р.лардан керакли ва аниқ жавоблар олишди.
Шу билан бир қаторда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармаси ходимларининг янада малакасини ошириш мақсадида барча шахсий таркиби 2022 йил 04 март куни Яккасарой туманида жойлашган «ХудугазПойтахт» газ таъминотида “Газ сизиб чиқишни олдини олиш ва техника хафвсизлигига риоя қилиш жараёни” мавзусида ўқув семинар машғулоти бўйича ташриф буюришди.
Ташриф чоғида «ХудудгазПойтахт» газ таъминоти ходимлари томонидан “Газ сизиб чиқишни олдини олиш ва техника хафвсизлигига риоя қилиш жараёни” ва улардан қандай фойдаланиш счетчикларнинг таркибий қисмлари ҳақида Қутқарув хизмати бошқармаси ходимларига батафсил маълумот берилди.
Бундан ташқари, «ХудудгазПойтахт» газ таъминоти соҳа мутахасислари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати ходимлари ўртасида ўзаро билим кўникмалар алмашиб, газ счетчикларини газ ўчган вақтида улардан қандай фойдаланиш ва содир бўлиши мумкин бўлган, инсон саломатига хавф соладиган ҳар қандай ҳолатларда фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича барча керакли билим ва кўрсатмалар соҳа мутахасислари томонидан кенг кўламли маълумотлар алмашилди.
Семинар ва ўқув машғулотлар суҳбат ва савол-жавоб тарифасида ўтказилди. Бошқарма ходимлари ўзларига қизиқарли бўлган саволларига «ХудудгазПойтахт» газ таъминоти мутахасисларидан керакли ва аниқ жавоблар олишди.
2022 йил 21 март Умумҳалқ Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарининг тегишли қарорига мувофиқ пойтахт аҳолиси, меҳмонлари хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида 2022 йилнинг 17 март кунидан 2022 йилнинг 23 март кунига қадар бошқарма шахсий таркиби куну-тунлик иш фаолият режимига ўтказилиб, фаолият олиб борди. Бошқарманинг барча махсус автотранспорт воситалари, қутқарув асбоб ускуналари “шай” ҳолатга келтирилди.
Қутқарув хизмати бошқармасининг раҳбар ва масъул ходимлари таркибидан, тузилган гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрининг коммунал хизматлари, туман ҳокимликларида ташкил этилган тунги навбатчиликларнинг ҳолати ўрганиб чиқилди.
2022 йилнинг 17 март кунидан 23 март кунигача жойларга чиқиб, туман ҳокимликлари, коммунал хизматлар (совуқ сув, газ, электр тармоқлари, Тошиссиққуввати бошқармаси)да масъул ходимлар томонидан тунги навбатчилик олиб борилаётганлиги ўрганиб чиқилди. Жами 12 та туман ҳокимиятлари ўрганиб чиқилди.
Тунги ўрганиш натижаси бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларига ҳар куни ёзма равишда билдирги тақдим этилди.
Қутқарув хизмати бошқармаси ва коммунал хизматлари, уларнинг авария-тиклаш хизматлари билан куну-тунлик алоқа ташкил этилиб, улар билан ҳар бир соатда ахборот алмашиниб борилди, содир бўлган авариялар бўйича ўзаро маълумот алмашиниб, уларни ўз вақтида бартараф этилиши чоралари кўрилиб, назорати олиб борилди.
2022 йилнинг март-апрель ойларида объ-ҳавонинг ўзгариб туриши, ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши ҳамда ғарбдан 7-12 секунд тезликда шамол эсиши, бошқа йилларга нисбатан намлик даражаси юқори бўлиб, Тошкент шаҳрида кучли ёмғир-қор ёғиши натижасида кўчаларда, кўп қаватли уйлар, ва уйларнинг ертўлаларида сув тўпланиб, ёмғир сувлари йиғилиб қолди.
Бошқарма ходимлари томонидан ҳар куни қўшимча 2 та тезкор гуруҳлар тузилиб, жойларга чиқиб, фуқароларга ва сув йиғилиб қолган жойларга бориб зарурий ёрдам кўрсатилиб, тўхтовсиз ёққан ёмғир сувларининг аҳолига зарари етмаслиги учун олиб борилган чора тадбирлар натижасида Тошкент шаҳар ҳудудидаги коммунал хизматлар ва шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига ҳеч қандай талофатлар бўлмади, сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлишига йўл қўйилмади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-46-сон Фармони ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 18 ноябрдаги 478-14-0-Q-21-сонли қарорининг 3-иловаси “Тошкент шаҳрида 2021 йил куз ва 2022 йил бахор фаслларида кўчатларни экиш бўйича манзилли дастури”га мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармаси томонидан 2022 йил 17 март куни 188 дона ҳар-хил турдаги мевали дарахт кўчатлари экилди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2022 йил 29 апрель кунидаги 455-14-0-Q/22-сонли қарори талабларини бажариш ҳамда Ийд Рамазон ҳайит байрамини нишонлаш ва муносиб тайёргарлик кўриш “Маҳалла ободлиги-юрт фаровонлиги!” шиори остида аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини айниқса эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, жорий йилнинг 30 апрель куни бошқармада умумҳалқ ҳайрия ҳашари ўтказилди.
Умумҳалқ ҳайрия ҳашарида бошқарма ходимлари ва қутқарувчилари 100 % қатнашдилар.
Бошқарма томонидан жамоа билан келишилган ҳолда бошқарма ходимларининг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари ихтиёрий равишда Ўзбекистон “Маҳалла“ ҳайрия жамоат фонди Яккасарой тумани бўлинмаси ҳисоб варағига (х/р 20212000000116865001, АТИБ “Ҳамкор банк” Яккасарой филиали, МФО: 01013, ИНН: 200628754, ОКЭД: 94990) ҳисоб рақамига 2 322 000 (икки миллион уч юз йигирма икки минг) сўм пул маблағлари ўтказилди.
2022 йилнинг 20 май куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган Тиббиёт бирлашмасида Терапия бўлими бошлиғи иштирокида бошқарма кўп тоифали қутқарувчиларига “Фавқулодда вазиятларда жароҳат олган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренинг қизиқарли мультимедия воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда амалга оширилди.
Бошқарма ходимлари томонидан 2022 йилнинг 07-08 июнь кунлари ёнғин хавфсизлигини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Учтепа, Чилонзор, Олмазор, Шайхонтохур, Сирғали, Янгиҳаёт, Яшнаобод, Миробод, М.Улуғбек ва Бектемир туманларининг магистрал кўчалари, мавзелар оралиғи, йўл юзидаги ва атрофида ўсиб, сарғайиб қолган ўт-ўланлар, қуриган дарахтларни тозалаш ва бартараф этилиши бўйича ўрганиш олиб борилиб, ўрганиш натижаси бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига билдирги ва фотоальбомлар тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2022 йил 14 майдаги 1/5/12-165- сонли “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий қуйи тизимлари билан ҳамкорликда қўмондонлик –штаб ўқув машқларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий кўрсатмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Қаршиевнинг 2022 йил 18 май кунидаги 190-08-сонли назорат варақасига асосан, 2022 йил 8-10 июнь кунлари Фавқулодда вазиятларниг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ)га кирувчи вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ҳамда уларнинг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар қуйи тизимлари билан ҳамкорлдикдаги қўмондонлик-ўқув машқлари ўтказилиши белгиланган бўлиб 2022 йилнинг 4-7 июнь кунлари барча ташкилот ва Қутқарув хизмати бошқармасининг барча шахсий таркиби иштирокида Яшнабод тумани “ Олмос” маҳалласида қўмондонлик ўқув тактик машғулотларни ўтказиш бўйича машғулот олди тадбирлари амалга оширилди.
2022 йил 9 июнь куни соат 08:00да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан келиб тушгган “Тревога”(Огоҳ) сигналига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармаси барча шахсий таркиби, бошқарманинг автотранспорт воситалари ҳамда қутқарув қидирув асбоб анжомлари билан Яшнаобод тумани “Олмос” маҳалласига 08-25да етиб келиб, штаб раҳбарига ахборот бериб, тегишли кўрсатмаларни олган ҳолда зилзила натижасида жабрларганларни қидириб топиш, уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт муассасаларига олиб бориш мақсадида Қизил Ярим ой жамияти шахсий таркиби билан ҳамкорликда қутқарув ишлари амалга оширилди.
Жабрланган ва қутқариб олинган аҳолини рўйхатдан ўтказган ҳолда уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, хавфсиз жойга автотранспорт воситалари ёрдамида эвакуация қилиш учун, Яшнаобод туманида жойлашган заҳира “ Стационар” пунктларига олиб борилди.
Ҳамкорликдаги қўмондонлик штаб ўқув машғулотида иштирок этган барча тузилмалар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Қўлдошевга ахборот тақдим этдилар.
Ҳамкорликдаги ўтказилган қўмондонлик штаб ўқув машғулоти юқори даражада олиб борилди.
Бошқарма томонидан 2022 йилнинг 20-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Учтепа, Чилонзор, Олмазор, Шайхонтохур, Сирғали, Янгиҳаёт, Яшнаобод, Миробод, М.Улуғбек ва Бектемир туманларининг магистрал кўчалари, мавзелар оралиғи, йўл юзида, кўп қаватли уйлар атрофларининг санитар-гигиеник ҳолати бўйича ўрганиш олиб борилиб, ўрганиш натижаси бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига билдирги ва фотоальбомлар тақдим этилди.
2022 йилнинг январь ойидан 30 июнь кунига қадар бошқармада бошқарма бошлиғининг муовини, ходимлар ва юрисконсульт ҳамкорлигида “Коррупцияга қарши кураш”, “ Шахсий таркиб ўртасида коррупцияни олдини олиш ва бу ҳолатлар содир этмаслик”, “Одоб–аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш”, “Аёлга таъзим, аёл борки, олам мунаввар”, “ Қадриятлар қадр топган юрт”,
“Наврўз муборак бўлсин”, “А.Навоий буюк мутафаккир”, “Бобир ижодида Ватан мадҳи“, “Ўзбекистон умумий уйимиз”, “Қутқарув хизмати ходимлари фаолияти самарадорлигини оширишда ҳиссий-иродавий ва шахсий фазилатларни ўрни”, “Она тилим фахрим”, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексининг соҳага тегишли моддаларини ўрганиш (автотранспорт воситаларини бошқариш, Давлат мол мулкидан асраб авайлаб фойдаланиш ва бошқалар), “Инсон ёшликдан маънавият китобдан бошланади”, “Соғлом авлод келажагимиз пойдевори”, “А.Темур тузукларида адолат ғоялари тараннуми”, “Оламни асранг дўстлар” ,“Фахрийлар эъзозда” “Соғлом муҳит–инсон саломатлиги асоси”, “Дунё ва Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш”, “Қутқарувчи ва ходимлар намунали оилаларни қутлаймиз”,”Ўзбекистон Республикасининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонунинг мазмун-моҳияти”, “Ҳалқаро кашандаликка қарши кураш кунида инсон организмига тамаки маҳсулотларини истемол қилиш зарарлиги”, “ Давлат герби ифтихоримиз тимсоли”,“Юрт тинчлиги-Ватан равнақи”, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармасининг янги таҳрирдаги Низомини ўрганиш ва бошқа мавзуларида 25 марта машғулотлар олиб борилди.
Бошқарма шахсий шаркибининг ҳуқуқий билим савиясини янада такомиллаштириш мақсадида бошқарма юрисконсульти томонидан Ўзбекистон Республикасининг соҳага таалуқли бўлган Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, Фармойиш, қарори, Тошкент шаҳар ҳокимининг Фармон, фармойиш қарор, кўрсатмалар бўйича ҳуқуқий машғулоти ўтказилиб борилмоқда.
Бошқарманинг навбатчилик қисмига Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни матни, фуқароларнинг ариза ва мурожаатларини раҳбарият, бўлим бошлиқлари томонидан қабул қилиш жадвали жойлаштирилган.
Бошқармада ижро интизомини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган ёзма, оғзаки ҳамда интернет орқали юборилган мурожаатлари ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, бошқарма бошлиғи томонидан кўриб чиқилганидан сўнг, ижрочига етказилиб, белгиланган муддатларда ижро этилиши назорат қилиб келинмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказиладиган барча селектор йиғилишларининг баённомаларида бошқармага юклатилаётган вазифалар ўз вақтида бажарилиб, амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар белгиланган муддатларда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этиб келинмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармасида иш юритиш, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш, уларни аниқ ижрочиларга етказиш, ижро интизомини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиинг 1999 йилнинг 12 январь кунидаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари” тўғрисидаги қарори асосида ташкиллаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг Тошкент шаҳар Адлия бошқармасининг 2021 йилнинг 1 март кунидаги 1/1-1/117-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”ги ПФ-6166-сонли Фармони билан давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш мақсадида услубий қўлланма ишлаб чиқилиб, мазкур қўлланмадан бошқарма ходимлари ўз хизмат фаолиятларида фойдаланиб келмоқдалар.
Бошқармага юқори турувчи ташкилотлардан, Тошкент шаҳар ҳокимлигидан юборилган Қонунлар, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг Фармон, Қарор, фармойиш ва топшириқлари ўз вақтида ижро этилиши ва унинг назорати таъминланмоқда.
Бошқарманинг “Germes”, “Е хат” электрон ҳужжатга тушаётган барча ҳужжатлар ижро учун масъул бўлган ходимлар томонидан белгиланган муддатларда ижро этилиб, муаллифга жавоб хатлари электрон вариантда тақдим этилмоқда.
Ҳафтанинг ҳар душанба куни Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган Режа-топшириқларда бошқарма зиммасига юклатиган вазифалар юзасидан Ташкилий–назорат ва таҳлил бошқармасига тасдиқланган ва электрон шаклда маълумот тақдим этиб борилмоқда.
2022 йилнинг 1 ярим йиллиги якунига кўра бошқармага турли ташкилот, корхона ва бошқармалардан 228 та ҳужжат келиб тушди. Ҳужжатлар ўз вақтида ижрочиларга етказилди ва бажарилди. Бошқарма томонидан ушбу давр ичида турли корхона, ташкилот ва муассасаларга 106 та ҳужжат йўлланилди. Назоратдаги ҳужжатлар ўз вақтида бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3016-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда унинг туман бўлимлари томонидан тушаётган мурожаатларга асосан бошқарманинг Қидирув-қутқарув гуруҳлари томонидан суд қарорлари ижросини таъминлаш бўйича зарурий ёрдамлар кўрсатиб келинди.
2022 йилнинг 1 январь кунидан 30 июнь кунига қадар бошқарманинг Қидирув-қутқарув гуруҳлари томонидан Мажбурий ижро бюроси томонидан келиб тушган 155 та мурожаатга жойига чиққан ҳолда шахсий хонадонлар ва бошқа турдаги биноларга кириш эшикларини очиб бериш бўйича тегишли ишлар амалга оширилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги коммунал тармоқлари авария-тиклаш хизматларининг навбатчи диспетчерлик хизматлари ўртасида доимий равишда ахборот алмашинуви ташкил этилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси, Қутқарув хизмати бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли бош бошқарма, бошқарма ва хизматлар, коммунал хизматлари, уларнинг авария-тиклаш хизматлари, туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг кенг табақалари ўртасида кундалик ҳаёт фаолияти давомида юзага келиши мумкин бўлган хавфли ҳолатларни олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилиши, белгиланган чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги барча коммунал хизматлари ўртасида доимий равишда алоқа, тўғри ахборот алмашиш ташкил этилганлиги, ушбу ташкилотларга қарашли авария-тиклаш хизматларининг куну-тун аварияларни бартараф этишга шай ҳолга келтирилиб борилганлиги натижасида 2022 йилнинг 1 ярим йиллиги якунига кўра Тошкент шаҳрида катта масштабли фавқулодда вазиятларга ва нохуш ҳолатларга йўл қўйилмади.